Яхта сотиб олиш
Яхта сотиб олиш – масъулиятли жараён, бу соҳада тажрибаси кам бўлган янги одам учун эса жуда ҳам мураккаб жараён ҳисобланади. Нега деганда, сузиш воситасини танлашда бир вақтнинг ўзида бир нечта параметрларни ҳисобга олиш лозим. Шуни билингки, яхта сотиб олишга аҳд қилган бўлсангиз, бундай қарорнинг ўзи том маънода 2-3 кун олдин қабул қилиниши мумкин, баъзилар учун эса бир неча ой керак бўлиши мумкин. Бу ерда барчаси нафақат молиявий имкониятларга боғлиқ, балки кема параметрлари ва ҳолати, уни ясаш ёки таъмирлаш ва бошқа вазиятларга боғлиқ.
Янги ёки илгари фойдаланилган кема?
Шахсий фойдаланиш бўйича яхталар бир нечта тоифаларга бўлинади:
- индивидуал буюртмалар асосида ясаладиган;
- серияли ишлаб чиқиладиган;
- ярим буюртма асосида;
- илгари фойдаланилган.
Харидорлар танлашда сузиш воситасининг нархи ва хизмат кўрсатишини ҳисобга оладилар. Индивидуал буюртма асосида ясалган янги кемалар анча қиммат туради. Аммо улар харидорнинг хоҳиш-истагини инобатга олган ҳолда замонавий техника билан жиҳозланган.
Иккиламчи бозорда уларни харид қилишнинг ижобий ва салбий томонлари
Агар яхта иккиламчи бозорда сотиб олинса, харажатлар камроқ бўлади. Бироқ, кемалар доимий равишда намлик билан алоқада бўлгани металлнинг оксидланишига ва моғорнинг тарқалишига олиб келади. Шу сабабли, товарнинг корпусида ташқи зиёнлар борлиги ёки йўқлигини диққат билан кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ, чунки унинг хизмат қилиш муддати шунга боғлиқ. Бироқ илгари фойдаланилган сузиш воситаси вақт синовидан ўтган ҳамда уни бошқариш бўйича тўлиқ йўриқнома тақдим қила олувчи ва таркиби бўйича маслаҳатлар бериши мумкин бўлган олдинги эгаси томонидан ўрганиб чиқилган.
Мотор ёки елкан: қайси бири яхшироқ?
Парусли яхта романтика билан боғлиқлик ҳосил қилади, аммо уларнинг шуҳрати уларнинг экологиклигига қарамай бироз камайишни бошлади. Гап шундаки, муайян билим ва малакага эга бўлмасдан туриб бундай кемада юриш анча қийин. Агар моторли двигателли яхта харид қилинса, уни бошқариш осонроқ бўлади ва у тезроқ сузади. Аммо бунда кемага хизмат кўрсатиш ва уни эскплуатация қилиш қимматроққа тушади, шундай экан, бунга тайёр бўлиш керак.
Нима мақсадда яхта харид қилинади
Яхталарнинг умуман 4 тоифаси мавжуд, унинг бирон бир тоифага тегишлилиги кеманинг бевосита эксплуатация қилинадиган акваторийга боғлиқ.
- A – океанлар;
- B – денгизлар;
- C – қирғоқ бўйидаги сувлар;
- D – ички ҳавзалар.
Биз, яхталар сотувини амалга оширувчи тажрибали компания сифатида шахсий эҳтиёжларни дарҳол аниқлашингизни тавсия қиламиз: яхта айнан қандай сувларда сузиши кўзда тутилмоқда. Кичкина сайр бўладими ёки чет эл йўналишларини ўз ичига олган узоқ муддатли саёҳатлар бўладими. Кимдир эса янги яхтани унда яшаш учун тўғридан-тўғри заводдан харид қилишни режалаштиради. Ва бу ерда кеманинг ўлчамлари, ҳажмлари ва қулайлигини ҳисобга олиш лозим.
Бир нечта одамлардан ташкил топган гуруҳларнинг мунтазам сайрлари учун узунлиги 6 мдан кўп бўлмаган микро классдаги сузиш воситаси тўғри келади. Бундай кема яна шуниси билан ҳам қулайки, уни замонавий тарзда йўлдан ўтказиб бўлади. Кўп кишидан иборат бўлган гуруҳлар учун асосан қирқ футли яхта тўғри келади.
Қандай яхта сотиб олган маъқул ва унинг афзаллиги нимада?
Янги яхтанинг нархи арзон эмас, лекин уни харид қилишнинг бир қанча ижобий жиҳатлари мавжуд:
- Маблағни омадли сармоя қилиш. Дарҳақиқат, пулларни ҳисоб –рақамларда ёки уйда сақлаш норентабел эканлигига кўпчилик ишонч ҳосил қилган. Манфаатли харид учун маблағни сармояга йўналтириш – доим муваффақият келтирувчи ғоя ҳамда инфляциядан ҳимоядир. Сузиш воситасидан фойдаланиш муддати автомобилдан кўра анчагина кўп. Шунинг учун бу мақсад учун капитал жойлаштириш кўпроқ қувонч келтиради.
- Исталган пайтда таътилга чиқиш имкониятининг мавжудлиги. Яхта харид олиш – дам олиш учун улкан имкониятларни қўлга киритиш демакдир. Шахсий кемага эга бўлиб исталган вақтда саёҳатга жўнаб кетиш мумкин.
- Соғлом ҳаёт тарзига йўл демакдир. Яхта эгаларида сув кенгликларини кезиб баҳаво табиат қўйнида бўлиш имконияти пайдо бўлади. Бу эса соғлиқни мустаҳкамлайди ва жисмоний ҳолатни тетик сақлашга кўмак беради. Шахсий кема – катта масъулият. Яхта ҳолатидан доимо хабардор бўлиш лозим ва бу эса унинг эгаларига узоқ вақт диванда ўтириб қолиб кетишларига йўл қўймайди.
- Сув сайри ишқибозлари жамият аъзосига айланиш имконияти. Атрофимизда ўз ҳаётларини денгизсиз тасаввур қила олмайдиган инсонлар кўпдир. Ҳар бир янги яхта соҳиби ушбу аҳил жамият аъзосига айланади. Бу жамиятга ҳаёт ҳақида ноёб қарашларга эга инсонлардан ташкил топган.
- Шахсий фойдаланиш учун кучли антидепрессантга эга бўлиш имконияти. Кема денгизга чиқгач, сузиш воситаси эгасининг муаммолари одатда қирғоқда қолади, сув эса, гўёки чарчоқни ювиб кетади. Шахсий яхтага эга бўлиш билан Сиз бундай ҳузур-ҳаловатдан ҳар куни баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Сизга кема танлашда ёрдам бериш бизга мамнуният бағишлайди, ахир бизнинг сайтимиз шиори – ҳар ким яхта сотиб ололади!