Мегаяхталар ноёбдир. Бундай турдаги иккита бир хил кема бўлиши мумкин эмас, чунки ҳар бир кема буюртмачининг барча хоҳиш-истаклари ҳисобга олинган ҳолда якка тартибдаги буюртма бўйича яратилади. Бундай моделларда ҳар доим ўзига хос ажойиб томони бўлади: ноёб моторлар жуфтлиги, ўз тезлиги, эксклюзив тузилиши, турли палубалар сони ва бошқа тавсифлари. Елканли мегаяхтани ёки сувдаги бутун бир кўп қаватли иншоотни кўриб ажабланмаслик керак.
Ҳар бир мегаяхта эгаси, шубҳасиз, кемасозликнинг бундай ажиб дурдонаси эгаси бўлганлигидан фахрланади. Гарчи кўпинча шундай манзарани кўриш мумкинки, бир вақтлар ўз кемасига ошифта бўлган бой буюртмачи янада такомиллашган моделни афзал кўрган ҳолда ўз собиқ маҳбубасидан тезда ажрашишади.
Нима учун барибир мегаяхтани сотиб олиш керак?
Мегаяхта – сараланганлик ва обрў-эътиборлилик рамзи ҳисобланади. Бундай кемага эга бўлиш – ўзини ҳар қандай вазиятда дадил ҳис қилишни, бошқалардан устун бўлишни, барча атрофдагиларни Сизни ҳурмат қилишга мажбурлашни ва буюк хизматлар учун ҳурмат қилишларини англатади.
Бироқ мега-кема – фақатгина бойлик аломати эмас, бу сувда вақтни чиройли ўтказишнинг ажойиб атрибути ҳам ҳисобланади. Мегаяхтада дам олишингиз унутилмас бўлади. Ҳар бир бундай кема ўз эгасига ва меҳмонларга бассейнда сузиш ва спортзалда машқ қилиш, барда эксклюзив ичимликлардан ҳузурланиш ва майин бўшашиш, ниҳоят, исталган вақтда махсус ажратилган майдончада идеал жойлаштирилган ўз вертолётида учиб келиш ва учиб кетиш каби вақтичоғликларни таклиф қилади. Шуни ёдда тутинг: бундай кемада фақат профессионаллар ишлайди, шу туфайли уларга тўлиқ ишонинг ва мутлақ эркинликнинг ҳар бир онидан роҳатланинг. Шубҳасиз, энг қимматбаҳо ва сифатли материаллар ёрдамида кемаларнинг ички ва ташқи ажойиб безакларини яратган дунёдаги энг яхши дизайнерларнинг ижодий тандемисиз ушбу ҳиссиётга эришиш мумкин бўлмас эди.
Узоқ-узоқларга чўзилган денгиз бўйлаб мегаяхтада саёҳат қилишдан яхшироқ ҳеч нарса йўқ! Бундай кемаларнинг денгизда сузиш сифатлари мукаммалдир. Бироқ, мегаяхтани сотиб олишдан олдин шуни қайд этиш керакки – бундай кемалар нархлари, одатда, фақат ошиб боради, шу туфайли уларнинг харид қилиниши ўз маблағларингизнинг фойдали сарфланиши деб ҳисоблаш мумкин.
«Қимматроқ!» – ўз маблағларини мегаяхтани харид қилиш учун сарфлашга қарор қилолмай турган кўпчилик шундай деб ўйлайди. Ҳа, нархлар қиммат, бунга яхтани таъминлаш учун кўп нолли суммани ҳам қўшинг. Бироқ, орзуга эришиш йўлида пулни аямоқ керакми (қолаверса, мега-кемалар бозори ривожланиб бормоқда) ва ҳозирда ажойиб кема соҳиби бўлиш аввалги вақтларга нисбатан анча осонроқ?
Мегаяхтани фойдали нарх бўйича қаерда сотиб олиш мумкин?
Ушбу саволга жавоб оддий: ScanMarine TM (Cofrance SARL) компаниясига мурожаат қилинг. Мазкур компания ҳақли равишда дунёда люкс-классли мега-яхталарни сотиш бўйича етакчи ҳисобланади.
Мутахассисларимиз Сиз учун сайёрамизнинг исталган нуқтасида ажойиб елканли ёки моторли кема танлаб берадилар. Мавсумнинг янги кемасини истайсизми ёки Сизга фақат океан бўйлаб сузадиган кема маъқулми? Балки, Сиз бироз тежаб қолишни ва ўртача нархли яхта сотиб олишни хоҳлайсизми? Муаммо эмас. Мутахассисларимиз яхта бозоридаги ҳар қандай таклиф экспертизасини амалга оширадилар ва амалий маслаҳат билан ёрдам берадилар. Кеманинг ташқи тузилиши, унинг ташқи ўлчамлари ва жиҳозланиши, техник таркиблари, рўйхатдан ўтказилиши, швартовка қилиниши, экипажни топиш – шубҳасиз, кемани топиш, расмийлаштириш ва фойдаланиш билан боғлиқ етарлича муаммоларни ҳал этишга тўғри келади. Бироқ буни Сиз эмас, балки бизнинг мутахассисларимиз амалга оширадилар. Сизнинг вазифангиз эса фақат яхтани кўздан кечириш ва қарор қабул қилиш билан чекланади. ScanMarine TM (Cofrance SARL) компаниясига ишонч билдиринг! Тез орада Сиз бутун онгли ҳаётингиз мобайнида орзу қилган мегаяхта Сизнинг мулкингизга айланади.