Охирги пайтларда юқори даражада дам олиш имконияти кўпгина одамларда пайдо бўлмоқда. Дам олувчилар курорт шаҳарларининг меҳмонхоналарида оддий дам олишга қараганда, шинам яхталарда денгиз қирғоқлари бўйидаги денгиз саёҳатларини маъқул кўра бошладилар.
Жамоатчиликнинг бу вакилларидан баъзилари (нисбатан бой бўлганлари) ўз шахсий яхталарга эга бўлганлар ва ўзларининг ҳашаматли кемаларида кейинги сафар қачон ва қаерга саёҳат уюштиришни ўзлари ҳал қиладилар. Унча бадавлат бўлмаганларга эса яхтани фақат ижарага олиш билангина кифояланиш қолади. Қолаверса, охирида кўрсатилган сайёҳлар учун бу унча ёмон бўлмаган вариант, нимага деганда, нисбатан унча кўп бўлмаган маблағ эвазига улар ҳашаматли шароитларда вақтларини ажойиб тарзда ўтказишга муяссар бўладилар.
Бироқ яхта ижараси қанча туради?
Авваламбор аниқлик киритайлик – одатда яхталар чартерига сарфланадиган сумма нимадан иборат бўлади.
Харажатли қисмлар
Бандлар бўйича кўриб чиқамиз:
- Аслини олганда, яхта ижарасининг ўзи, унинг нархи сизга дастлабки давомида сизга айтилади, ёки профиль сайтлари саҳифаларида ёритилиб турилади. Хусусан бизнинг Каталогимизда ҳам. . Ушбу суммага қуйидагилар киради:
- яхта ижараси;
- экипаж хизматлари;
- экипаж учун озиқ-овқат;
- кема ва экипажни суғурталаш;
- йўналиш бўйича мавжуд бўлган давлат мариналаридаги тўхташ жойлари учун тўлов.
Мазкур рақамлар кўпроқ кема ҳажмига, ундаги дам олиш шароитларига, мавсумга, шунингдек яхтанинг янгилигига боғлиқ. Яъни, сузиш воситаси қанча эски ҳамда ҳажм жиҳатдан кичик бўлса, яхта ижара нархи шунча арзон. Шунинг ўзи номавсумий чартерларга, шунингдек олдиндан кемага буюртма бериш ҳолатларига тегишли. Яхталар чартери суммаси одатда бир ҳафталик круиз ҳисоб-китоби билан белгиланади. Агар сиз камроқ муддатга ижарага олишни истасангиз, сиз нархни 6 га бўлиб тахмин қилинаётган ижара кунлари сонига кўпайтиришингиз керак бўлади. Агар круиз вақти узоқ бўлса (бир ҳафтадан ортиқ) сумма 7 га бўлиниб кунлар сонига кўпайтирилади. Яъни, яхтанинг кунлик ижараси икки ҳолатда турлича бўлади. Бундай “адолатсизликнинг” сабаби нимада? Бу кемани круизга тайёрлаш меҳнат сарфи билан боғлиқ. Яъни жамоа кичик саёҳатга ҳам узоқ саёҳатга ҳам тайёрланишда бир хил меҳнат сарфлашига тўғри келади. Бунга қўшимча равишда чартерлар орасидаги ноилож тўхташлар ҳам ҳисобга олинади.
- Қўшимча боғлиқ харажатлар. Айнан қуйидагилар учун:
- ёқилғи;
- йўловчилар озиқ-овқати;
- меҳмонлар учун алкоголли ва алкоголсиз ичимликлар;
- катерлар ва сув ўйинчоқлари учун ёқилғи;
- каналлар бўйлаб ўтиш учун тўлов;
- хусусий мариналарда тўхташ учун тўлов;
- кир ювиш хоналари;
- йўловчиларнинг бошқа шахсий харажатлари.
Бу каби харажатлар ҳисоб-китоби саёҳат ниҳоясида амалга оширилади. Яъни, дастлабки суммага унинг миқдоридан келиб чиқиб қўрқмасдан 30% қўшиш мумкин.
- ҚҚС
Европа иттифоқининг кўпгина мамлакатлари ўз қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фрахт суммасига ҚҚСни киритдилар. Устига устак, унинг миқдори сиз саёҳат қиладиган давлат сувлари ва яхта юрадиган байроқга қараб ўзгаради. Бу ўртача олганда чартер қийматига 10-20% устама ҳақ қўшади.
- Экипажга “чойчақа” бериш
Хордиғингизнинг кам-кўстсиз ўтиши экипаж меҳнатига ҳам боғлиқ. Экипаж кеманинг ишлаши ва ҳаракатланишини ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш тўлиқ сервисини таъминлайди. Круиз вақтида ишчилар аслида кун бўйи, йигирма тўрт соат хизматда бўладилар. Шунинг учун уларга меҳнатлари учун миннатдорчилик билдириш табиий ҳолдир. “Чойчақа”лар миқдори бир-биридан кенг кўламда фарқ қилади. Европа учун устама ҳақи ижара суммасининг 5-10% атрофида. АҚШ ёки Кариб ҳавзаси қирғоқларида чартерда эса, устама баландроқ – 10-20% атрофида.
- Кеманинг тўхташ портига қайтиши
Сиз ўз йўналишингизни кема имкониятларидан келиб чиқиб мустақил белгилашга ҳақлисиз. Агар сиз яхтадан манзилга етиб келишдан аввал тушмоқчи бўлсангиз, бундай ҳолда кемани қайтиши учун сарфланадиган харажатларни қоплашга тайёр бўлинг. Кўпинча бу суммага қайтишда керакли йўлни босиб ўтиш учун сарфланган ёқилғи харажатлари, кема ўзи рўйхатдан ўтган портга (ёки бошқа зарур жойга) қайтиши учун кетадиган ижара кунлари учун тўловлар киради.
- Гаров пули
Бу харажат қисми бўлмаслиги ҳам мумкин, лекин кутилмаган ҳолатлар учун ва шартнома тузиш учун заҳира маблағ тайёрлаш мақсадга мувофиқ бўлган суммадир. Янги яхта эгалари қатъий шартлар қаторига мулкка етказилиши эҳтимоли бўлган зиён учун гаров пулини ўз ичига олади. Бундай сумма катта яхталар учун (узунлиги 60 метргача бўлган яхталар учун) 10-20 минг еврога етиши мумкин. Шунинг учун бундай ҳолатга тайёр бўлган маъқул.
Бу асосий харажатлар бўлиб, уни сиз чартер давомида тўлашингиз керак бўлади.
Бюджет варианти
Агар сиз бундай катта маблағларни сарфлашга тайёр бўлмасангиз, бундай ҳолда катта бўлмаган 15-20 метрли кемани ижарага олганингиз аъло бўлади. Бундай яхта ижара нархи баланд эмас. Кўп ҳолларда бу сумма ҳафтасига 1500-5000 евро атрофида. Кичик яхталарда экипаж сони минимал бўлгани сабабли (баъзида бир-икки кишидан иборат бўлади) жамоа учун харажатлар ҳам баланд эмас (кунига тахминан 150-200 евро). Бундан ташқари овқатланишга киши бошига 200-300 евро миқдорида харажатлар ва ҳар бир йўловчи учун 50-100 евро атрофида қўшимча харажатлар мавжуд.
Яхшигина маблағ эвазига ҳашамат
Агар сиз хордиғингиз учун маблағи тежашни истамасангиз, 20 метрдан ортиқ ҳажмдаги яхтани ижарага олишингиз мумкин. Бу ҳолда номавсумий пайтдаги бир ҳафталик чартер суммаси 16000 евродан бошланади (узунлиги 20 метрлик яхта учун), 60 метрлик яхта учун мавсум пайтда 600 000 еврогачадир. Ушбу суммага фоизлик нисбати юқорида келтирилган қўшимча харажатларни қўшамиз.
Нархлар билан бир тўхтамга келдик. Энди ижарага яхта буюртириш вақти келди!
Бунинг энг афзал йўли эса ScanMarine TM (Cofrance SARL) компаниясида амалга оширишдир. Бу чартер учун яхталарнинг йирик базасига эга бўлган Европанинг етакчи русийзабон яхталар брокери ҳисобланади. Бунга сиз бизнинг Каталогимиз билан танишиб ишонч ҳосил қилишингиз мумкин. Компания ишчилари эса, сизга ҳам шинамлик бўйича, ҳам нарх жиҳатидан энг мақбул яхтани танлашга кўмаклашадилар ва бундан ташқари, улар сизнинг хордиғингиз эртакона ўтишини таъминлайдилар!